Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди

Арнасойда оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди

16 декабрь 2022 йил
79
0

Оила ҳар бир мамлакатнинг асосий негизи эканлигини инобатга олсак, табиийки, унинг мустаҳкамлиги жамиятнинг тараққиёти билан боғлиқ. Бутун дунёда давом этаётган оилавий инқироз Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, бу масалада ота-оналари қатори ёшларнинг ҳам улуши кўпроқ.

Бу борада Арнасой туманида Оилавий ажримларни олдини олиш ва ажрим ёқасида турган ёш оилаларни сақлаб қолиш борасида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Арнасой туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими, Оила ва хотин қизларни қўллаб қувватлаш бўлими, туман бош имом хатиби, Арнасой туман ИИБ, Миллий гвардия ходимлари ва ажрим ёқасида турган оилалар иштирок этди.

Ёшлар ўртасидаги ажрим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилаётганига қарамай, ҳануз бу соҳадаги муаммоларимиз етарлича бўлмаётганлиги сабабли бу каби ҳолатлар келиб чиқаётганлиги қайд этиб ўтилди.

Бунга ёш оилалар вакилларининг никоҳга бўлган масъулиятсизлиги, фарзанд тақдирига бўлган лоқайдлик бир сабаб бўлса, ёш оилаларга маслаҳат бериб, уларга бош бўлиш ўрнига ғурур ва кибрга берилган, боласининг айбларини хаспўшлайдиган ота-оналардаги шошқалоқлик яна бир сабаб бўлаётганлиги такидланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар