Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёш келин-куёвларга сертификат топширилди

Арнасойда ёш келин-куёвларга сертификат топширилди

15 август 2022 йил
146
0

Юртимизда никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 820-сонли “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарорига асосан Арнасой туманида "Ёшларни янги ҳаётга тайёрлаш маркази" томонидан янги ҳаёт қадам қўйиш арафасида турган ёш келин-куёвлар ўқув курсларда ўқитилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани ФҲДЁ бўлимида ташкил этилган 4 кунлик ўқув курсида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази” томонидан 10 нафар никоҳланувчи ёшларга назарий-амалий курслар, маҳорат сабоқлари, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар олиб борди.

Мазкур ўқув курсини Арнасой туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ҳодими Феруза Абдуллаева, туман ФҲДЁ бўлими мудираси Дилрабо Соипова, туман Халқ таълими бўлими психологи Орзигул Исмоилова, туман тиббиёт бирлашмаси гникологи Холтожи Эрматова, туман Имом хатиби Отабек Юлдошевлар  иштирок этишди.

Мазкур 16 соатлик ўқув курсини тамомлаган 10 нафар никоҳланувчи ёшлар оилавий ҳаётга тайёр эканликлари тўғрисидаги сертификатларга эга бўлишди.

Мақсад, оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш, эрта ажримларнинг олдини олишдан иборат. 

Арнасой туман ҳокимли Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар