Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёш келин-куёвларга сертификат берилди

Арнасойда ёш келин-куёвларга сертификат берилди

06 июнь 2022 йил
192
0

Юртимизда никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабр “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарорига асосан Арнасой туманида "Ёшларни янги ҳаётга тайёрлаш маркази" томонидан янги ҳаёт қадам қўйиш арафасида турган ёш келин-куёвлар ўқув курсларда ўқитилмоқда.

Бугунги кунга келиб туманда “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази” томонидан 16 соатлик ўқув курсини тамомлаган 207 нафар никоҳланувчи ёшлар оилавий ҳаётга тайёр эканликлари тўғрисидаги сертификатларга эга бўлишди.

Жумладан, оила остонасига қадам қўяётган ёш келин-куёвларнинг 15 нафари яқинда ушбу ўқув курсини томомлаб, Арнасой туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

— Марказда ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза берган никоҳланувчи ёшлар ўқитилмоқда, — дейди Арнасой туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова. — Арнасой туман ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган дарс жараёнларида никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилаётир.

Жумладан, машғулотлар назарий-амалий курслар, маҳорат сабоқлари, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар тарзида ташкил этилмоқда. Мақсад, оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш, эрта ажримларнинг олдини олишдан иборат.

 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимининг матбуот котиби

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар