Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ёшлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

Ёшлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

26 сентябрь 2022 йил
247
0

Жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича жойларда учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Арнасой тумани 3-сектор ҳудуди Бобур маҳалла фуқаролари йиғинидаги 20-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчи қизлари ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқ ва хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, Хотин-қизлар оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятлар бўйича мутахассиси Ўғилой Ғозибоева, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспектори Шаҳноза Атақулова, туман Тиббиёт бирлашмаси гиниколиги Малоҳат Ихтиёровалар ва Бобур МФЙ хотин-қизлар фаоли ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар, қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти, оила маърифати, ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никохларнинг салбий оқибатлари тўғрисида такидлади.

Шунингдек тадбир давомида маҳалладаги оқила аёллар – фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасида сўз юритди.

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалалари ҳам қайд этиб ўтилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар