Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда электр тармоғига ноқонуний уланган ҳолатлари аниқланди

Арнасойда электр тармоғига ноқонуний уланган ҳолатлари аниқланди

14 декабрь 2022 йил
92
0

Арнасой туманида корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларини электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда уланганлик ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ щрганиш ишларини олиб борди.

Арнасой туман ҳокимлиги ҳамда тумандаги тегишли мутасадди ташкилот ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан туман марказидаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олидини олиш мақсадида бир қатор тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.

Жумладан, туманнинг Ғолиблар МФЙ Самарқанд кўчасида кўп қаватли уйлардаги 11 та хонадонларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиши юзасидан текширув ишлари ўтказилди.

Шунингдек, Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг яшаш хонадонларини электр энергиясидан самарали фойдаланиши юзасидан  10 та хонадон ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 2 нафар фуқаронинг хонадонида электр тармоғига ноқонуний улаб фойдаланилаётганлиги аниқланди ва ушбу фуқаролар электр тармоғига ноқонуний улаб фойдаланаётганлиги сабабли тегишли хужжатлар расмийлаштирилди.

Туман марказий бозорида тадбиркорлик субъектларини фойдаланаётган электр энергияси оқилона фойдаланиши ва электр энергия истеъмолида тежамкорликни йўлга қўйиш борасида 1 та объектда бинонинг ташқи қисмини ёритилишига зарурат бўлмасада ёритиш чироғи ёниқ ҳолатда турганлиги аниқланди.

Ушбу объект эгаси тадбиркорга ҳозирги кунда электр энергия истеъмолида тежамкорликни йўлга қўйиш кераклиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар