Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ишчи гуруҳ ишлари давом этмоқда

Арнасойда ишчи гуруҳ ишлари давом этмоқда

14 декабрь 2022 йил
90
0

Аввал хабар берганимиздек Тошкент вилояти Оққўрғон тумани мисолида аҳоли мурожаат ва муаммолари билан ишлашни Жиззах вилоятида янги ташкил этилган Арнасой туманида ҳам тажриба сифатида ишлар давом этмоқда.

Мазкур ўрганишда Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят ва туман халқ қабулхонаси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали биргаликда ишчи гуруҳи аъзолари туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни бўйича муаммолар аниқланиб уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, туманнинг энг олис худудларидан бири бўлган Чўлқувар маҳалласида электр таъминотини яхшилаш мақсадида мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаат ишчи гуруҳ томонидан назоратига олиниб, бартараф этиш чоралари кўрилди. Натижада маҳалладаги Гулзор кўчасига 1 дона 160 кWа қувватига эга трансформатор пункти ўрнатилди.

Ўрганиш давомида ПҚ-408 сонли қарор бўйича Чўлқувар маҳалласининг “Гулзор” ва “Янгиқишлоқ” кўчаларига 4,2 км узунликда ичимлик суви тармоғи тортилиши қайд этиб ўтилди.

Аҳоли билан бўлган учрашувда, Чўлқувар, Янгибўстон, Ғолиблар, Тинчлик МФЙлардаги умумтаълим мактабларига 12х24 м ўлчамда спорт зал қурилиши ва мактабларнинг мукаммал таъмирланиши борасидаги дастурлар билан ҳам таништирилиб ўтилди. 

Шунингдек, аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, хонадонбай ўрганиш натижасида ичимлик суви бўйича муаммоларини  аниқланди.

Аниқланган камчиликлар бўйича Зарафшон МФЙда 75 ммли ичимлик суви тармоғи авария ҳолати юзага келганлиги сабабли бартараф этилди.

Туманда аҳолига тоза ичимлик сувини тўлиқ етказиб беришда Қўйтош сув омборида муаммо борлиги аниқланиб, мазкур ҳолат ишчи гуруҳ томонидан бартараф этилиб, Арнасой туманига тоза ичимлик сувини етказиб бериш учун Қўйтош сув омборига 2 та янги насослар ўрнатилди. 

Арнасойда ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар