Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Арнасойда ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бормоқда

09 декабрь 2022 йил
120
0

Уйма-уй юриш, фуқаробай ишлаш, аҳоли муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Арнасой туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида сизларга хабар бераётганимиздек, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани мисолида аҳоли мурожаат ва муаммолари билан ишлашни Жиззах вилоятида янги ташкил этилган Арнасой туманида ҳам тажриба сифатида ишларни амалга ошириш бўйича туманнинг 4 та сектор ҳудудида бугунги кунда ишлар давом этмоқда.

Ҳозирги вақтда туманда мурожаатлар билан ишлаш бўйича вилоят ташкилот раҳбарлари ҳамда туман ташкилот раҳбарли билан биргаликда ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, туманнинг барча ҳудудларда ишчи гуруҳ раҳбарлари хонадонма-хонадон юриб аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб унга ечим излашмоқда. 

Туманда бу каби амалга оширилаётган ишлар, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали бошлиғи Эркин Холбўтаев  ҳамда туман ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида кўздан кечирилмоқда. 

Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали бошлиғи Эркин Холбўтаев ҳамда туман ҳокими Хуршид Алимарданов туманнинг "Бўстон" маҳалласидаги ижтимоий соҳа объектларини ва аҳолининг тиббий кўриги давомида тарқатилаётган дори-дармонлар кўздан кечирилди. 

Мазкур маҳаллада ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизим ҳолати ҳам ўрганилиб, маҳаллада  200 дона суюлтирилган газ боллонлар тарқатилиши ва аҳоли саломатлиги учун 270 дан ортиқ фуқароларга 14 турдаги дори-дармон воситалари тарқатилди.

Қайд этиш жоиз, ишчи гуруҳ ўрганиши давомида аниқланган муаммолари юзасидан туман бўйича айни дамда 1400 та хонадонларга суюлтирилган газ боллонлар тарқатилиб, 40 дан ортиқ хонадонларга газ босимини меъёрда ушлаб турувчи ускуна (регулятор) ўрнатиб берилди.

Шунингдек туманда 6 та ижтиомий соҳа обектлари газ жиҳозлари ва қозонхоналарда техник таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Ҳозирги вақтда тумандаги 4 та сектор ҳудудида ҳам вилоят ва туман ишчи гуруҳ штаби  ташкил этилган бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича ишларни олиб боришмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахброт хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар