Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида пробация гуруҳи ҳисобидаги маҳкумларни ижтимоий мослаштириш борасида очиқ мулоқот ўтказилди

Арнасой туманида пробация гуруҳи ҳисобидаги маҳкумларни ижтимоий мослаштириш борасида очиқ мулоқот ўтказилди

13 декабрь 2022 йил
120
0

Арнасой тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи подполков Рустам Умматқулов ва Арнасой туман прокурори, 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиевлар бошчилигида Арнасой тумани ахборот-кутубхона марказида пробация назоратидаги 76 нафар муаммолари бор фуқаролар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Тиббиёт, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Халқ таълими, Ижтимоий кўникма маркази, Адлия бўлими билан ходимлари иштирок этди.

Ўтказилган очиқ мулоқот давомида Арнасой тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи подполков Рустам Умматқулов туманда пробация назоратидаги шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги “Ички ишлар органлари Пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сонли қарори асосида маҳкумларни ижтимоий мослаштириш борасида кенг тушунчалар тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда сўз олганлар жазони ўташ давомида шу кунга қадар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини баён этишлари масъул ташкилот ва орган ходимлари жавоб беришлари маълум қилинди. Айрим маҳкумлар ўзларини мавжуд муаммолари бўйича масъулларга мурожаат қилдилар.

Тадбирда масъул ходимлар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан аниқ кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Тадбарда қайд этилдики, жазони ўташ тартибига риоя этиш, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган шахсларни муддатидан илгари шартли равишда жазони ўталмаган қисмидан озод қилиш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

        

Ойбек ХУСАНОВ

Арнасой тумани ИИБ ЖХХ

Пробация гуруҳи катта инспектори капитан

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар