Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман касб-ҳунар мактабида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди

Арнасой туман касб-ҳунар мактабида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди

29 апрель 2022 йил
458
0

Бугун 29 апрел  куни Арнасой туман касб-ҳунар мактабида  2022-2023 ўқув йили учун 6 та  йўналиш бўйича қабул параметрларилари бўйича Арнасой тумани ва Дўстлик туманидаги мактабларнинг 9-синф ўқувчиларини жалб қилиш мақсадида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди. 

Мазкур тадбирда Арнасой туман ҳокими 1-сектор рабари Хуршид Алимарданов, 4-сектор раҳбари туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ҳусниддин Умуров, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Рустам Умматқулов, туман прокурори 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев, Ҳалқ депутатлари туман кенгаши депутати Усмон Қўқонов, туман Ҳалқ таълими бўлиими, “Arnasoy GOLD TEX” МЧЖ, ва ишлаб чиқариш корхона рахбарлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Арнасой туман Ҳалқ таълими ва Дўстлик туман Ҳалқ таълимига қарашли умумтаълим мактаблардан касб-ҳунарга ўқиш истаги бор 500 нафарга яқин 9-синф битирувчи ўқувчилари ва ота-оналари билан  иштирок этди.

«Очиқ эшиклар куни» тадбирини туман касб-ҳунар мактаби директори Раъно Тўрабаева сўз олиб, 2022-2023 ўқув йилида қабул қилинадиган тикувчи, якка тартибда кийим тикувчи, иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти, автомобилларни таъмирлаш чилангари, қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлаш чилангари, Баликчи йўналишлар ва қўшимча 3 ойлик ўқитиладиган қисқа курслар пайвандловчи, компьютер оператори, ошпаз-қандолатчи, тикувчилик, тракторчи-машинист, аёллар сартароши йўналишлари  ҳақида  маълумот берди.

Шунингдек тадбирда Арнасой туман касб-ҳунар мактабида ўқувчиларга тадбиркорликни тарғиб қилиш мақсадида давомида дарс жараёни, ўқув хоналари, ётоқхона  ва устахоналар билан таништирилди. Касб-ҳунар мактабида парвариш қилинаётган қуёнлар ва мактаб ўқувчиларининг дарс ва амалиёт жараёнларида бажарган  ишлари ва эришган ютуқлари ҳам намойиш қилинди. 

Касб-ҳунар мактабининг  шароитлари билан танишитириш жараёнида ҳар бир умумтаълим мактаблардан келган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига касб-ҳунар мактаби ҳақида тўлиқ маълумот берилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар