Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙда ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙда ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди

03 декабрь 2022 йил
121
0

Арнасойда «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди» шиори остида меҳр-мурувват тадбирлари давом этмоқда.

3 декабр – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик маҳалла фуқаролари йиғинида «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди» шиори остида меҳр-мурувват тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир Тинчлик МФЙ раиси бошчилигида маҳаладаги ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, Хотин-қизлар фаоли, маҳалладаги тиббиёт ва ИИБ ходимлари биргаликда ногиронлиги бор 10 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олишди.

Сана муносабати билан ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш бугунги куннинг талаби эканлиги яна бир исботи сифатида эсдалик совғалар ва озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар