Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда тумани 2-сектор ҳудудида ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олинди

Арнасойда тумани 2-сектор ҳудудида ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олинди

17 июнь 2022 йил
148
0

Бугунги кунда Арнасой туманида кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, меҳнат фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди бўлган Зарафшон, Янгибўстон ҳамда Чинобод маҳалла фуқаролари йиғинида 14 нафар ёши улуғ инсонлар ва ногиронлиги бор эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Шунингдек, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва соғлигини тиклаш учун дори-дармонлар воситалари тарқатилди.

Нуроний отахону-онахонлар ўзларига қилинган бундай эътибор ва хайрли ишдан ғоятда мамнун бўлишиб, юртимизга тинчлик ва омонлик сўраб қўлларини дуога очдилар.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар