Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пқ-105-сонли қарорининг мазмун моҳияти

“Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пқ-105-сонли қарорининг мазмун моҳияти

01 декабрь 2022 йил
72
0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича салмоқли ишлар бажарилди. Хусусан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини рақамлаштириш орқали уларнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланиб, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли дастлабки тергов органлари томонидан жиноятлар ҳақида хабарларни кўриб чиқиш ва жиноят ишларини юритишда маълумотлар алмашинуви самарали йўлга қўйилмасдан, қоғоз шаклида амалга оширилмоқда.

Жиноятни тезкор ва тўлиқ фош этиш учун муҳим бўлган маълумотларни ўз вақтида олиш имкониятининг мавжуд эмаслиги дастлабки тергов органлари фаолиятида процессуал муддатлар бузилишига олиб келиб, иш бўйича исботланиши талаб қилинадиган ҳолатлар қисқа муддатда ва ҳар томонлама текшириб чиқилишига тўсиқ бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6041-сон ҳамда 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, тергов фаолиятини янада рақамлаштириш ва ишни судга қадар юритиш жараёнида ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизимини йўлга қўйиш мақсадида:

  1. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда ишни судга қадар юритиш масалалари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Ягона тергов ахборот тизими) жорий этиш,
  2. ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш ва жиноят иши бўйича суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун давлат органлари ҳамда ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш;

Бунда Ягона тергов ахборот тизими орқали ишни судга қадар юритиш масалаларида электрон ҳужжат алмашиш Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Миллий гвардиянинг суриштирув ва тергов органлари (кейинги ўринларда — суриштирув ва тергов органлари) томонидан амалга оширилади.

Ягона тергов ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви, унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Бош прокуратура масъул ҳисобланади;

Ягона тергов ахборот тизими Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверларида сақланади.

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига Ягона тергов ахборот тизими доирасида ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар рўйхатини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда кенгайтириш ҳуқуқи берилди.

Шу билан бирга суриштирув ва тергов органлари ҳамда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар ўртасидаги жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, жиноятларни тергов қилиш масалалари бўйича идоралараро электрон ҳамкорлик қуйидаги талабларга қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.

 

О.Эргашев

Дўстлик туманлараро

иқтисодий суди судьяси

                                                                                       

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар