Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”га доир туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”га доир туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида

05 май 2022 йил
469
0

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”га доир туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони ижросини таъминлаш, “Инсон қадри учун” тамойили асосида фуқароларимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонига мувофиқ кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан-Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси кейинги ўринларда-Тараққиёт стратегияси) ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланганлиги маълумот ва амалий фаолиятда қўлланма учун қабул қилинсин.
  3. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”га доир туман дастури (кейинги ўринларда – туман Давлат дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Тараққиёт стратегиясида инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати бўйича белгиланган вазифалар доирасида:

туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази (О.Бозоров) билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси лойиҳасига таклифларни киритсин:

  • ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

-  ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;

- кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш;

 - “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” билан интеграция қилиш бўйича аниқ механизмлар назарда тутиш.

  1. Маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда:

- маҳаллаларда янги институт сифатида жорий қилинган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти самарали йўлга қўйилсин;

- барча даражадаги раҳбарлар маҳаллага тушиб, ўз йўналиши бўйича муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг ҳолати корхона, ташкилот ва идоралар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгилансин;

- маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ва уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузи оширилсин;

- маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлиги оширилсин;

- маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари, тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратиш бўйича
чора-тадбирлар амалга оширилсин;

- маҳаллани жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш, шу жумладан маҳалла раиси томонидан туман Кенгаши мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритишнинг самарали механизмлари йўлга қўйилсин;

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Кенжабоев ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Абдусаттарова тараққиёт стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида
    2022 йилда бирламчи тиббий хизматни “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйиш вазифаси топширилсин.
  2. Тараққиёт стратегиясида туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиби ўрнатилсин:

- ҳар чорак якуни бўйича туман ҳокими ва ўринбосарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидаги вазифаларнинг бажарилиши юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот беради;

- ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилиш ва устувор тармоқларни ривожлантиришга йўналтирилган муҳим лойиҳалар маҳаллий ташаббускорларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда маҳаллий жамоатчилик иштирокида кенг муҳокама қилинганидан кейин қабул қилинади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш бўлими ва мутасадди ташкилот, идоралар билан биргаликда йигирма кун муддатда
2022-2026 йилларга мўлжалланган туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин.

  1. “Давлат-инсон учун” тамойили асосида ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулият ва жавобгарликни кучайтириш ҳамда стратегик йўналишларни режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш мақсадида:

- маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари томонидан доимий равишда маҳаллани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасига кўра уларни ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилсин;

- барча бўғиндаги идораларнинг бир йиллик иш дастурини, шу жумладан жамоатчилик иштирокида ишлаб чиқиш, уларнинг ижро ҳолатини доимий эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилсин;

- давлат органларида мурожаатларни таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллалар кесимида ўз тузилмаларининг фаолияти бўйича дастурлар ишлаб чиқилиб, эълон қилиб борилсин;

- қабул қилинаётган қарорларнинг ижро этилиши жараёнини жамоатчилик томонидан кузатиб бориш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиб бориш тизими яратилсин;

- ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилсин.

  1. 9. Давлат хизматлари қамрови ва тезкорлигини ошириш, уларнинг кўрсатилишида аҳолининг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинишини таъминлаш мақсадида 2022 йилда:

- фуқароларга ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, шунингдек ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилсин;

- “Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинсин;

- кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини соддалаштириш ва уларга замонавий технологияларни жорий этиш орқали қўшимча қулайликлар яратилсин.

  1. Туман адлия бўлими (Х.Қушматов), туман алоқа бўлими (С.Маннонов)га 2022 йил 1 октябрга қадар давлат хизматлари тизимини халққа янада яқинлаштириш, навбатларни қисқартириш, давлат хизматларини рақамлаштириш ва хусусий секторга ўтказиш чораларини назарда тутувчи қарор лойиҳасига таклифларни туман ҳокимлигига киритсин.
  2. Шунингдек тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда:

- ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилиши;

- қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартибига амал қилиниши қатъий таъминланиши;

- ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилиши йўлга қўйилиши белгиланди.

  1. Жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тизими асосида жазони ўтаб бўлган ва ўзининг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишларда аниқ лойиҳаларини тақдим этиб, мустақил фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш амалиёти йўлга қўйилади.
  2. Ички ишлар бўлими (Р.Умматқулов) икки ой муддатда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини қисқартириш бўйича дастур лойиҳасига таклифлар киритсин.

Бунда, йўл инфратузилмасини халқаро стандартларга мослаштириш, ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш учун барча иштирокчиларга муносиб шароитларни яратиш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлашга ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали йўналтириладиган маблағлардан айнан мазкур йўналишда самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилсин.

  1. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ зиммасига Тараққиёт стратегиясига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва мониторинг қилиш, шунингдек, уни 2023-2026 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари лойиҳаларининг тайёрланишини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.

  1. Белгилаб қўйилсинки:

Тараққиёт стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг устувор вазифаси ҳисобланади;

Тараққиёт стратегияси беш босқичда, туманимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига:

- мунтазам равишда Тараққиёт стратегияси, Давлат дастури ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсин;

- ҳар чоракда Тараққиёт стратегияси, Давлат дастури ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ижро этиш ҳолатини ҳар томонлама муҳокама қилиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларга йўл қўйган мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриб борсин;

- тараққиёт стратегиясини кейинги йилларда амалга ошириш бўйича йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини ўз вақтида тайёрлаб борилишини;

- тумандаги масъул корхона ва ташкилотлар томонидан Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, унинг жойларда ижро этилиши устидан тизимли назоратни таъминласин;

- Давлат дастурида белгиланган тадбирларни тумандаги ижроси тўғрисидаги маълумотларни ўз муддатларида халқ депутатлари туман Кенгашигп тақдим этиб борсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосалари, масъул туман корхона ва ташкилотлари:

- уч кун муддатда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқиб дастурларини ишлаб чиқсин;

- Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар, туманнинг ижтимоий ривожланиш даражасини ошириш соҳасидаги тегишли тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминласин;

- Давлат дастурида назарда тутилган устувор йўналишларнинг ҳамда ҳудудий дастурнинг бажарилиши тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойнинг 20 санасига қадар туман Ишчи гуруҳига тақдим этиб борсин.

  1. Туман ҳокимлиги аҳборот химзати (Р.Нурматов) Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан аҳолига мунтазам равишда маълумотлар бериб бориш учун амалга оширилган ишларни расмий веб сайтларда ёритиб борсин.
  2. Адлия бўлими (Х.Қушматов)га:

Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури амалга оширилишининг боришини тизимли мониторинг қилиш, уни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;

Ҳудудда нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳини ташкил этсин, жамоатчилик гуруҳи билан бирга Давлат дастури ижросини мониторинг қилиш, жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш ва жамоатчилик эшитувларини ташкил этсин;

Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда туман Кенгашига ахборот киритиб борсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари туман дастурида белгиланган йўналишларга оид вазифаларнинг ижросини доимий комиссия мажлисларида муҳокама қилиб борсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З.Исматов) 5 кун муддатда Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг бажарилишини таҳлил қилиш ва маълумотларни умумлаштириш бўйича масъул мажмуа ва масъул ходимни туман ҳокимининг фармойиши асосида бириктириш бунда дастур бандларини тааллуқлигига қараб мажмуларга тарқатиб ҳар ой давомида бажарилишини таҳлил қилиб, ишчи гуруҳига маълумот беришни ташкил қилсин.
  3. Туман ҳокимлиги аҳборот хизмати (Р.Нурматов), “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев) билан биргаликда мунтазам равишда:

Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини;

Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумот аҳолига тезлик билан етказилишини таъминласин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммаларига юклансин.
  2. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

                Туман Кенгаши раиси                                 Х.Алимарданов

1yangi-zbekistonning-taraiet-strategiyasini-inson-adrini.pdf [472,56 Kb] (юклаб олинди: 20)

Онлайн: 1yangi-zbekistonning-taraiet-strategiyasini-inson-adrini.pdf

 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар