Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда "Меҳнатсевар аёл"га Ўзбекистон Экологик партияси томонидан "ТАШАККУРНОМА" топширилди

Арнасойда "Меҳнатсевар аёл"га Ўзбекистон Экологик партияси томонидан "ТАШАККУРНОМА" топширилди

01 декабрь 2022 йил
84
0

Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман Кенгаши раиси Улуғбек Қўчқоров туманда фаолият кўрсатаётган «Shoira tex» МЧЖ иш фаолияти билан яқиндан танишиб, "Ўзбекистон Экологик партияси ва тадбиркорлар" мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда давлатимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, яратилаётган қулайликларга алоҳида тўхталиб, тадбиркорларнинг жамиятимизда тутган ўрни ва роли алоҳида қайд этиб ўтилди.

Жумладан, бугунги кунда хурматли Президентимиз ташаббуслари билан Республикамизда ва бутун туркий тилда сўзлашувчи давлатларда кенг миқёсда амалга оширилаётган "Яшил макон умуммиллий Дастури" лойиҳаси асоасида амалга оширилаётган дарахт экиш жараёнларида тадбиркорларнинг ўрни алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Республикамиз миқёсида Ўзбекистон Экологик партияси тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганлигига эътибор қаратилди.

Давра суҳбати сўнгида бу борада «Shoira tex» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишларга ҳам юқори баҳо берилиб, мазкур МЧЖга асос солган ва туман халқига беминнат хизмат қилиб келаётган тадбиркор аёл Туйғунова Шоира Ашировнага атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, она табиатни асраб-авайлаш йўлидаги самарали меҳнати учун "Меҳнатсевар аёл" сифатида  Ўзбекистон Экологик партияси номидан "ТАШАККУРНОМА" топширилди.

 

Арансой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар