Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Экалогик партияси Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги олдидан давра суҳбати ўтказди

Экалогик партияси Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги олдидан давра суҳбати ўтказди

04 апрель 2022 йил
178
0

Амир Темур — ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан биридир.

Соҳибқирон таваллуд топган кун мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки руҳда кенг нишонланади. Бу йил ҳам улуғ саркарда таваллудининг 686 йиллиги тадбирлари катта хурсандчилик билан ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилоти ва Арнасой туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда туман ИИБ бўлимида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишлаб "Амир Темур даврида илм-фан ва маданият" мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилоти раиси Улуғбек Қўчқоров – Соҳибқирон нафақат ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, балки Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган шахс эканини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, Амир Темур ва темурийларнинг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги улкан меросини ўрганишга қизиқиш жаҳон миқёсида тобора ортиб бормоқда. Юртимиз ва хорижда темурийларнинг дунё цивилизацияси равнақига қўшган улкан ҳиссасига оид кўплаб бадиий, публицистик асарлар яратилмоқда, илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг бари Соҳибқирон Амир Темур шахсияти ва уни улғайтирган замин, тарихий шарт-шароитга доир янги-янги қирраларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Адолат кучда эмас, куч адолатдадир, деган шиор Амир Темур салтанатининг барча ҳудудларида ахлоқий-маънавий мезонга айланган. Улуғ аждодимиз ўз тузукларида “...амр этдимки, кимки бирон саҳрони обод қилса ёки кориз қурса, ё бирон боғ кўкартирса, ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нима олмасинлар, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили (эса олиқ-солиқ) қонун-қоидасига мувофиқ хирож йиғсинлар”, деб ёзади.

Ана шундай адолат асосида ўрнатилган тартиб-таомиллар мамлакатда тинчлик-осойишталикни таъминлаган, одамларни ҳалол меҳнат қилишга, тадбиркорлик, яратувчанлик руҳи билан яшашга ундаган.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар