slot gacor
slot gacor
 Арнасой тарғибот тадбирлари давом этмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Арнасой тарғибот тадбирлари давом этмоқда

07 октябрь 2022 йил
178
0

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича туман ишчи гуруҳи томонидан Арнасой туманида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Арнасой тумани Ғолиблар МФЙ аҳолиси ва айниқса ёшларни турли ҳил зарарли оқимлар таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларни ҳуқуқий, диний саводҳонлиги оширишга қаратилган тарғибот тадбири Арнасой туман касб-ҳунар мактабининг ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 82-мақсадида белгиланган “Экстримизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” топшириқлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2022 йил 8 янвадаги 01-14/1-2891-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”да белгиланган “Барча таълим муассасаларида экстримизм ғояларига берилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳамда учрашувлар ўтказиш ҳақида”ги 30-банди ижросини таъминланди.

   Тадбирда мактабнинг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботичилар, психологлар, ёшлар етакчилари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди. 

   Мазкур тадбирда Жиззах вилояти Профессионал таълим бошқармаси юристконсулти Камолов Жамол, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани мутахассиси Ғулом Сайдуллаев,  Республика Маънавият ва  марифат маркази туман бўлими бошлиғи Зоидов Одил, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Гулмира Зоидова, Арнасой тумани касб-ҳунар мактаби директори Турабоева Раъно ва касб-ҳунар мактабининг маънавий маърифий масалалар бўйича директор ўринбосарилари томонидан иштирокчиларга миллий қадриятларимизга ёд бўлган зарарли иллатлар таъсиридан муҳофаза қилиш Шунингдек янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги  қонуннининг мазмун мохияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.    Йиғилишда мутахассислар томонидан мавзуга оид қизиқтирган саволларга тўлиқ маълумот берилди. 

Йиғилиш давомида “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат” расмлар фото кўргазмаси ташкил этилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар