Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чорвада барака кўп...

Чорвада барака кўп...

15 сентябрь 2022 йил
148
0

Дарҳақиқат, чорвачилик аграр соҳанинг баракали ваэнг сердаромад тармоқларидан бири бўлиб, чорва молларидан олинадиган маҳсулотларга талаб ва эҳтиёж ҳамиша юқори бўлиб келган.

Халқимизни арзон ва сифатли гўшт ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда соҳа ривожи ва унга қаратилган эътибор муҳим ўрин тутади.

Бу борада вилоятнинг Арнасой туманида жами 52 та чорвачилик субъектлари рўйҳатга олинган бўлиб, булардан “Сангзор” фермер хўжалиги ва “Туркистон насл чорвалари” МЧЖ наслчиликка ихтисослашган.

-Бугунги кунда кўп тармоқли фермер хўжалигида 300 бошга яқинсиментал зотли қорамолларбоқилаётган бўлса, шундан 203 бошини соғин сигирлар ташкил этади, дейди “Ўзагроинспекция”нинг Арнасой туман бўлими катта инспектори И.Маматов.- Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхона қарамоғида эса1 минг 300 бошдан зиёд “Эдильбай” зотли қўйлар парвариш қилинмоқда. Умуман олиб қараганда, чорвачилик билан шуғилланиб келаётган фермер хўжаликларида сал кам 8 мингта йирик ва майда шохли моллар мавжуд.

Аҳамиятли жиҳати, ушбу фермер хўжаликлари томонидан халқимиз учун бир йилда 5 минг 706 тонна гўшт, 692,3 тонна сут махсулотлари етказиб берилмоқда. Қолаверса, 18 минг 400 тоннага яқин жун маҳсулотлари ҳам етиштирилади.

Ҳозирги кунда “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан барча турдаги чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ўртасида доимий мулоқотлар йўлгақўйилган бўлиб, ўтказилаётган профилактик тадбирларда ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, озуқабоп сифатли ем-хашак жамғарилиши ва чорва молларини сунъий уруғлантириш борасида олиб бориладиган ишлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда ушбу вазифаларнинг бажарилиши ҳамда соҳада қонун устуворлигива озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Инспекциянинг туман бўлими томонидан
142 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 6 таси текшириш ва 136 таси мониторинг тарзида олиб борилган. Мазкур тадбирлар давомида аниқланган 138 та қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан132 та ёзма кўрсатма ва 114 та огоҳлантирувлар берилган. Шунингдек, ҳокимлик ва тегишли ташкилотларга 7 та тақдимнома киритилган.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар