Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ғалла агротехникасида аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга тақдимнома киритилди

Ғалла агротехникасида аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга тақдимнома киритилди

08 апрель 2022 йил
251
0

Жиззах вилоятида жорий йил ҳосили учун 93 минг500 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экинлари парвариш қилинмоқда. Шундан 10 минг гектари Арнасой туманида экилган. Мазкур майдонлардаги майсалар тўлиқ найчаланиб, 900 гектар майдон бошоқлашга ўтган.

Айни кунлардағаллани парваришлаш ишлари давом этиб, баҳорги иккинчи сувни бериш, маҳалий ўғит жамғариш ҳамда бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш сингари муҳим агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.

-Мавсум бошидан буён 2 минг гектар майдон иккинчи сувдан чиқарилиб, 8 минг 596 гектар ерда бегона ўтларга қарши “гербицид”лар билан ишлов берилди, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Арнасой туман бўлими катта инспектори Р.Холиқов. – Шунингдек, 9 минг 109 гектар ёки 91% ғалла майдони занг касаллигига қарши ишланган. Мазкур агротехник тадбирлар учун 37 та пуркагич жалб этилган.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бу борада жойларда камчиликлар ҳам йўқ эмас.

Мисол учун, “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан олиб борилган назорат тадбирлари натижаларига кўра, апрель ойида кузги бошоқли дон экинларининг ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида гектарига 3 тоннадан  маҳаллий ўғитларни жамғариш белгиланган бўлсада, далага 13,1 фоиз атрофида ўғит чиқарилган, холос.

Инспекция томонидан ғалла майдонларида амалга оширилган агротехник тадбирларни бажарилиши устидан ўтказилган 46 назорат тадбирларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва йўл қўймаслик бўйича фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари раҳбарларига 8 та огоҳнома ва 32 ёзма кўрсатма берилиб, масъулларга 6 та тақдимнома киритилган. 

 

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар