slot gacor
slot gacor
 Чўлқуварда сайёр қабул ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқуварда сайёр қабул ўтказилди

Чўлқуварда сайёр қабул ўтказилди

22 август 2022 йил
152
0

Айни жараёнда жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам халқ ичига кириб бориш, унинг ташвиш ва муаммоларини чуқур ўрганган ҳолда тегишли идора ва ташкилотлар билан бамаслаҳат ҳал этишнинг натижадор воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Жумладан, Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Чўлқувар маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказилган сайёр қабул Арнасой туман ҳокими ўринбосари Фахриддин Адилов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норовлар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида бўлди.

Ўтказилган сайёр қабулда маҳаллада яшовчи аҳолининг мурожаатлари юзасидан солиқдаги имтиёзлар, субсидия, ўқув курсларида ўқиш масаласи, уй-жой таъмири, электр энергияси, ичимлик суви, тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш, аҳоли бандлиги каби 20 та мурожаатлар тингланди.

Мазкур мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, мурожаатларнинг 6 таси жойида бартараф этилган бўлса, 3 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушинтиришлар берилди. Муддат талаб қилинган 11 та мурожаатлар назоратга олиниб ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар