Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман Гулбаҳор МФЙда сайёр қабул ўтказилди

Арнасой туман Гулбаҳор МФЙда сайёр қабул ўтказилди

23 август 2022 йил
120
0

Аҳоли томонидан билдирилаётган ҳар бир мурожаат эътиборда бўлиб, жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар орқали уларнинг ечими топилмоқда.

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказилган сайёр қабулда ҳам аҳолининг мавжуд муаммолари тингланди.

Мазкур сайёр қабулда Арнасой туман ҳокими ўринбосари Фахриддин Адилов, Шавкат Кенжабоев ва туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норовлар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида бўлди.

Қабулда тиббиёт, субсидия, электр энергияси, ичимлик суви, оқава сув,  тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш, аҳоли бандлиги каби 13 та мурожаатлар тингланди.

Сайёр қабул давомида аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, мурожаатларнинг 4 таси жойида бартараф этилган бўлса, 4 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушинтиришлар берилди. Муддат талаб қилинган 5 та мурожаатлар назоратга олиниб ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар