Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ҳоким умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларининг битирувчи ёшлари билан учрашди

Ҳоким умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларининг битирувчи ёшлари билан учрашди

24 июнь 2022 йил
250
0

Ҳар бир давлатнинг келажаги, унинг тараққиёт ёшларининг қўлида. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда уларнинг билимли, касб-ҳунарли этиб таълим- тарбия беришга алоҳида аҳамият берилмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда Арнасой туманидаги Олтин водий, Бобур, Ғолиблар ҳамда Ғ.Ғулом маҳалласидаги 1,8,10,20,22-сонли умумтаълим мактабларидан 100 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда Арнасой туман касб-ҳунар мактабининг 145 нафар битирувчилари қатнашишди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда Халқ таълими туман бўлими, туман касб-ҳунар мактаби ходимлари ҳамда ва ишчи гуруҳга бириктирилган масъуллар иштирок этди. 

Тадбирда Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратилган шароитлар, улкан имкониятлар ҳақида такидлаб ўтилди. 

– Жорий ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларини 355 нафар йигит-қизлар тамомлаб, улар орасидан 5 нафари олтин ва 2 та кумуш медалга сазовар бўлишди, –дейди туман ҳокими Хуршид Алимарданов. – Шунингдек, 38 нафар битирувчилар эса нуфузли хорижий олийгоҳларга муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди. Шундан 37 нафари Тошкентдаги Жапан Дигитал университетига, 1 нафари Британия Менежмент институтига ўқишга кирди. Бу кўрсаткични ҳозирнинг ўзидаёқ 10,7 фоизли натижа дейиш мумкин. Олдингизда жуда катта синов ва мақсадлар турибди. Уларга эришиш учун албатта қунт билан билим олиш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув дўстона руҳда, очиқ молоқот тарзда бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Шунингдек битирувчи ёшлар яритилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда олдиларига қўйган мақсадларини эришишига ваъда беришди.  

Тадбир давомида туманда умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаб, ўз тенгдошларига доимо ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ўқувчилар туман ҳокими олтин ва кумуш медалларни топширди.

Туман ҳокимининг навбатдаги учрашуви 27 июнь куни 3,7,11,16,17,18-сонли умумтаълим мактабида битирувчи ёшлар билан бўлиб ўтади.

 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар