slot gacor
slot gacor
 Арнасой туман Касб-ҳунар мактабида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман Касб-ҳунар мактабида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

Арнасой туман Касб-ҳунар мактабида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

08 май 2022 йил
310
0

Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида Арнасой туманида Арнасой туман Касб-ҳунар мактабида самарали ишлар олиб борилмоқда.  

Жумладан, Арнасой туман Касб-ҳунар мактабининг ўқувчи  ёшлар ўртасида физика фанидан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар “Заковат” савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этиб, билимларини синовдан ўтказдилар.  

Мазкур “Заковат” интеллектуал ўйинида ўқувчи ёшлар ташкил топган “Evrika”, “Nyuton”, “Aristotel”, “Paskal” каби 4 жамоалар ўзаро беллашди.

Ўйин натижаларига кўра, биринчи ўринни “Evrika” жамоаси, иккинчи ўринни “Nyuton” жамоаси ва учунчи ўринни “Paskal” жамоалари эгалладилар.

Турнир сўнггида Касб-ҳунар мактабининг директори Раъно Тўрабоева барча иштирокчиларни иштироклари учун миннатдорчилик билдириб, ёшларга улкан муваффақиятлар тилаб қолди.  

Шунингдек, тадбир сўнгида билимли ва салоҳиятли ёшларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш, уларни муносиб рағбатлантириш, ёшларда илмни қадрлашга, китоб мутолааси билан кўпроқ шуғулланишга ва билим олишга интилишлари каби тушунчаларни мустаҳкамлашдан иборатдир эканлиги қайд этиб ўтилди. 

 

 

Ўткир ҚУЛМАТОВ

Арнасой туман Касб-ҳунар

мактабининг физика фани ўқитувчиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар