Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида Арнасой туманида Арнасой туман Касб-ҳунар мактабида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Арнасой туман Касб-ҳунар мактабининг ўқувчи ёшлар ўртасида физика фанидан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар “Заковат” савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этиб, билимларини синовдан ўтказдилар.
Мазкур “Заковат” интеллектуал ўйинида ўқувчи ёшлар ташкил топган “Evrika”, “Nyuton”, “Aristotel”, “Paskal” каби 4 жамоалар ўзаро беллашди.
Ўйин натижаларига кўра, биринчи ўринни “Evrika” жамоаси, иккинчи ўринни “Nyuton” жамоаси ва учунчи ўринни “Paskal” жамоалари эгалладилар.
Турнир сўнггида Касб-ҳунар мактабининг директори Раъно Тўрабоева барча иштирокчиларни иштироклари учун миннатдорчилик билдириб, ёшларга улкан муваффақиятлар тилаб қолди.
Шунингдек, тадбир сўнгида билимли ва салоҳиятли ёшларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш, уларни муносиб рағбатлантириш, ёшларда илмни қадрлашга, китоб мутолааси билан кўпроқ шуғулланишга ва билим олишга интилишлари каби тушунчаларни мустаҳкамлашдан иборатдир эканлиги қайд этиб ўтилди.
Ўткир ҚУЛМАТОВ
Арнасой туман Касб-ҳунар
мактабининг физика фани ўқитувчиси