Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказилди

Арнасойда аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказилди

30 май 2022 йил
294
0

Арнасой тумани Бахтли МФЙда сектор раҳбарлари иштирокида аҳоли  ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашув аввало аҳоли ва ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммоларга эътибор қаратиб, узоқ йиллардан буён ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинди.

Сайёр қабулга уланиб кетган ушбу тадбирда Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, 4-сектор раҳбари, Арнасой тумани ДСИ бошлиғи ўринбосари Навруз Отақулов, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Бекмурод Норов, Бахтли маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Зокир Зулфиқоров ва маҳалла раиси Ахмад Махмудов ва маҳалладаги етакчи ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислар иштирок этди.

Учрашув, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятида аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш ҳамда бугун раҳбарлар фаолиятининг асосий мезони халқ билан мулоқот қилишга, пировардида уларни давлатдан рози бўлишини таъминлашга қаратилди.

Қабул давомида аксарият фуқаролардан кредит олиш, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти каби 9 та мурожаатлар тингланди ва уларнинг ҳар бири назоратга олинди. Мурожаатларни ижобий ҳал этиш ва қаноатлантириш тегишли масъуллар зиммасига юклатилди.

Энг эътиборлиси, тадбиркорлик, солиқ тизими билан боғлиқ мурожаатларнинг аксариятига туман солиқ бўлими томонидан қонуний тушунтиришлар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахброт хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар