Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда пресс-тур ўтказилди

Арнасойда пресс-тур ўтказилди

31 март 2022 йил
174
0

Арнасой туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ишларини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида пресс-тур ўтказилди. 

Мазкур пресс-тур тумандаги янги ташкил этилган диогностика марказининг аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар юзасида мутасаддилар билан суҳбатлашилди. 

Тадбир давомида пресс-тур иштирокчилари туманимиздаги "ARNASOY GOLD TEX" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Ишлаб чиқарилаётган кийим-кечаклар сифати, таннархи, даромади борасидаги ўзларини қизиқтирган саволларига фабрика мутасаддиларидан етарли маълумотлар олишди. 

Режадаги манзиллар ўрганиб бўлингач пресс-тур якунида туман ҳокими ўринбосари Ф.Адилов иштирокида тақдимот ўтказилди. Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими томонидан батафсил жавоб олишди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар