Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда аҳоли ва ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ўтказилди

Арнасойда аҳоли ва ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ўтказилди

30 июль 2021 йил
251
0

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг июль ойидаги медиа режасига асосан Арнасой туманида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини халқ орқали аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида пресс-тур ўтказилди.

Дастлаб, туман ҳокимлиги орқа тарафида қурилган объектлар билан яқиндан таништирилди.

Бу майдончага ўрнатилган оқ лайлакларнинг тинч-осуда давлатда эркин парвоз қилаётганлигидан мағрурлиги ва баланд парвозга шайланиб турган бургут тимсолида эса мамлакатимизнинг буюк келажак сари дадил қадамлар ташлаётганлиги акс этиб турибди.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари туман марказида яратилган “Арнасой сити хиёбони”яъни “ёшлар боғи” нинг очилиши, ушбу хиёбонда ҳар хил рангли чироқларнинг ёруғ шуъласи, фавворадан мусиқа садолари остида чиқаётган сувнинг юқорига ҳар хил рангларда отилиши, мамлакатимиз байроғининг виқор билан ҳилпираб туриши юзасида мутасаддилар билан суҳбатлашишди.

Тадбирда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими ўринбосари томонидан батафсил жавоб олишди. 

 

        Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар