Арнасой туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ишларини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида пресс-тур ўтказилди.
Мазкур пресс-тур тумандаги янги ташкил этилган диогностика марказининг аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар юзасида мутасаддилар билан суҳбатлашилди.
Тадбир давомида пресс-тур иштирокчилари туманимиздаги "ARNASOY GOLD TEX" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Ишлаб чиқарилаётган кийим-кечаклар сифати, таннархи, даромади борасидаги ўзларини қизиқтирган саволларига фабрика мутасаддиларидан етарли маълумотлар олишди.
Режадаги манзиллар ўрганиб бўлингач пресс-тур якунида туман ҳокими ўринбосари Ф.Адилов иштирокида тақдимот ўтказилди. Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими томонидан батафсил жавоб олишди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати