Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Огоҳлик давр талаби

Огоҳлик давр талаби

19 март 2022 йил
219
0

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармонидаги «Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш» мақсади белгиланган вазифалар бўйича жойларда учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. 

Арнасой туманидаги 3, 7, 11, 17-сонли умумтаълим мактабларида “Огохлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик дахшатли офат” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.  

Мазкур учрашувда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой туман бўйича мутахассиси Ғулом Сайдуллаев, туман бош имом-хатиби Отабек Йўлдошев, Арнасой туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Жавлонбек Исломов, туман Халқ таълими бўлимига қарашли масъул ходимлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирокида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда йиғилганларга янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 2021 йил 5 июл “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги  ЎРҚ -699-сонли Қонуннинг мазмун мохиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.  

Тадбир якунида терроризм замонамизнинг энг хавфли ва мураккаб ҳодисаларидан бири эканлиги борсида "SOXTA DA'VOLAR” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Бу каби тадбирлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар