Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ АҲОЛИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

АРНАСОЙДА ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ АҲОЛИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

18 август 2021 йил
293
0

Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимиз талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилишдан иборатдир. Бу эзгу ният йўлида олиб борилаётан залворли ишларнинг кўлами кундан-кун ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Жойларда аҳоли билан ўтказилаётган учрашувлар қатори Арнасой туман пенсия жамғармаси ходимлари ҳам маҳалларларда аҳоли мурожаатлари ўрганиш ҳамда амалиётга тадбиқ қилинаётган қарор ва фармонларни аҳолига етказиш ташаббусларини илгари сурмоқда.

Жумладан тумандаги Ғ.Ғулом маҳалласида ўтказилган учрашувда Президент фармонига кўра, 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилиши тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Мазкур фармонга асосан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 270 минг сўм, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса ойига 822 минг сўм этиб белгиланганлиги қайд этилди дейди Арнасой туман Пенсия жамғармаси бошлиғи Наврўз Сайдазимов.

Шунингдек ўтказилган учрашувда Ғ.Ғулом МФЙ аҳолиси тамонидан 4 та мурожаат келиб тушди. Шундан 2 таси жойида ҳал этилди, қолган 2 та мурожаатлар юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бахтли маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи аҳоли билан бўлган учрашувда 1 та муаммоли мурожаат келиб тушди ва ижобий ҳал этилди.

Жойларда бу каби аҳоли мурожаатлари ва фармон, қарорларни аҳолига етказиш борасида ишлар давом этмоқда. 

Шербек ҲАЙИТОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси катта инспектори

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар