Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ҳомийлик асосида уй-жой олиб берилади

Арнасойда ҳомийлик асосида уй-жой олиб берилади

21 сентябрь 2020 йил
410
0

Бугун юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни бугунги кунидан рози қилишдан иборат. Бу эзгу ният йўлида олиб борилаётан залворли ишларнинг кўлами кундан-кунга янада ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Аммо, бу борада Арнасой туманида хотин-қизларнинг турмуш ташвишлари, иложсизлик руҳиятини эзаётган бир вақтда ҳаётларини яхшилаш борасидаги берилган кўмакдан қай даража рози ёки норози бўлишмоқда. 

Арнасой туманида Дурдона Усмонованинг мурожаати юзасидан уй-жой, иш билан таъминлаш, фарзандларини ўқишга жойлаштириш каби масалаларни ҳал этишга қаратилан муҳокама бўлиб ўтди.

Унда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Арнасой туман бўлимида Жиззах вилоят ҳокимлиги бош мутаҳасиси Г.Нормуродова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси юристи Р.Ҳакимова, Вилоят реаблитация ва мослаштириш маркази юристи У.Бегматов, Арнасой туман маҳалла ва оилани қўллаб –қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова ва кексалар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари И.Аввалбоев, Арнасой туман ИИБнинг Ҳуқуқ тартибот бўйича ўринбосари майор А.Исматов, туман Халқ қабулхонаси мудири Б.Нуров, туман ҳокимининг маслахатчиси М.Казаков, Бахтли МФЙ раиси М.Ниёзов ва ўринбосари М.Ниёзова, Бобур МФЙ раиси ўринбосари О.Эргашева, туман ҳокимлиги бош мутаҳасиси Ф.Абдуллаева, фуқаро Дурдона Усмонованинг онаси в қариндошларидан Р.Элмонова, У.Ҳудойбердиев, Н.Турсунқуловалар, “Ҳалол дўмбоқ жўжа” МЧЖ раҳбари Э.Обуров ҳамда вилоят телевиденияси маъсул ходимлари иштирок этди.

Жумладан Дурдона Усмонова хонадони ўрганилганда турмуш ўртоғи ва 3 нафар фарзандлари билан турли хил нотурар жойларда ижарада яшаб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда Дурдона Усмонова ва турмуш ўртоғи Қудрат Абдуллаев ўзлари туғилиб ўсган ота-онасининг уйида доимий рўйхатда эканлиги қайд этилди.

Илк бор уй-жой ва иш билан таминлаш борасидаги мурожаати юзасидан Арнасой туман ҳокимлиги томонидан “Ҳалол Дўмбоқ жўжалар” МЧЖ раҳбари билан гаплашиб фуқарога кўмак сифатида ишга олиш таклифини билдирган. МЧЖ раҳбари фуқарога ҳафтасига 5 кунлик иш куни учун ойига 1 млн сўм ва қўшимча 500 минг сўм ижара хаққини ҳам тўлаб беришини вада қилинган, аммо фуқаро Дурдона Усмонова туман марказидан ижара учун уй-жой топа олмаганлигини баҳона қилиб  ишга бормаган.

Шунингдек фуқарога хозирги кунда вақтинчалик яшаб турган Бобур МФЙда жамоатчилик ишига таклиф қилиб ҳамда Зарафшон ҚВП биноси, 4-мактаб биноси, Қўқон қуёши ф/х дала шийпони каби жойларда вақтинча яшаш учун таклиф қилинган, лекин шароит йўқлиги сабабли яшашга кўнмаган.

Ўтказилган суҳбат жараёнида ушбу оила вакиллари шарий никоҳда бўлганлиги ва ҳанузгача қонуний никоҳдан ўтмаганлиги маълум бўлди. Уларга қонуний никоҳ борасида тушинчалар берилди. Шунингдек турмуш ўртоғи Қудрат Абдуллаев фарзандларини ўз фамилиясига олиб никоҳини расмийлаштиришга ҳайриҳоҳ эканлигини билдирди.

Фуқаро Дурдона Усмонова турмуш ўртоғининг ногиронлиги, фарзандларининг тарқоқлиги боис ўзининг муқим бошпанаси бўлишни айтиб, Зарафшон МФЙ Туркистон кўчасидаги 15-уйнинг 1-қаватида жойлашган 1 хонали уйни 24 млн сўмга келишиб қўйганли, аммо унга етарлича маблағ йўқлигини билдирди.

Президентимиз ташаббуси билан оддий одамларнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини қондиришга, айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси юристи Р.Ҳакимова – меҳнат орқали пул топиб оила тебратиш кераклигини, ҳозир асосий масала уй-жой билан таъминланиш зарурлиги боис ҳомийлик қилиб етарли маблағни тўплаш таклифини билдириб ўтди.

Уй-жой масаласи ҳал этилгунга қадар катта қизини вилоят реаблитация марказида яшаб  Жиззах шаҳрида ўқишни давом этириш таклиф қилинди.

Шу ўринда йиғилганлар “Ҳалол Дўмбоқ жўжалар” МЧЖ раҳбари 1 млн сўм, вилоят реабилитация маркази юристи 1 млн сўм, бошқарма юристи 1 млн сўм, фуқаронинг акаси Ҳайрулла Абдуллаев 1 млн сўм, туман ҳокими 10 млн сўм, туман Солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари 1 млн сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатиш таклифини билдирди. Фуқаро Қудрат Абдуллаевнинг ўзи 3 млн сўм ҳомий топганлигини билдирди.

Мурожаат юзасидан ўрганишда иштирок этган ташкилот раҳбарлари томонидан жами 18 млн сўм ҳомийлик ёрдами йиғилишига келишилди. Қолган 6 млн сўм маблағни сентябр ойининг якунига қадар ҳал этилиши белгилаб олинди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ Зарафшон МФЙдаги 3-мактаб биносида Н.Самарованинг мурожаати юзасидан учрашув ўтказилди.

Учрашувда асосий масала уй-жой борасида бўлиб, 2018 йилда Н.Самаровага Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарорига асосан оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган уй-жой учун бошланғич бадал нотуғри тўланиб боис қайтариб олиб қўйилганлиги қайд этилди.

Боиси Н.Самарованинг доимий яшаш уйи борлиги, янги қурилаётган уй-жойлар учун тўлов кейинги тўловларини тўлаш имконияти бўлмаганлиги сабабли пул маблағи қайтариб олиниб бошқа муҳтож аёлга тўлаб берилганлиги муҳокама қилинди.

– Фуқаро Н.Самаровага жорий йилнинг март ойидан бошлаб узлуксиз равишда 8 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинаяпти,–дейди Зарафшон МФЙ раиси Диёр Маматкаримов. – Қурбон ҳайити муносабати билан 580.000 минг сўм, Каронавирус пандемияси даврида 850.000 минг сўм давлат томонидан ажратиб берилган. Бундан ташқари кам таъминланган рўйҳатига олиниб 2019 йил декабр ойидан буён  ҳар ойда маҳалла томонидан узлуксиз 376.000 минг сўм моддий ёрдам, жамоатчилик ишидан 751.000 минг сўм ойлик иш ҳақи ҳамда турмуш ўртоғи ногиронлик нафақасини узликсиз равишда олиб келаётганлигини такидлаб ўтди.

Шунигдек Н.Самарова туман марказидан уй-жой солиш учун ер ажратилиб шағал, тупроқ тўкиб берилганлиги ҳамда 60 та шифер берилаётганлигига қарамасдан норози эканлигини билдирган.

Ишчи гуруҳ маҳаллада яшовчи фаолларнинг фикрларини инобатга олиб, фуқаро Н.Самарова яшаш учун муқим турар жойга эга эканлиги сабабли, уй-жой борасидаги эътирозлари ноўрин дея қайд этиб ўтди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар