Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бошланғич таълимда ибораларнинг аҳамияти

Бошланғич таълимда ибораларнинг аҳамияти

22 сентябрь 2022 йил
266
0

Ибора – асар мазмунини, таъсирчанлигини оширишда муҳим омилдир. Бошланғич синфлар Ўқиш китобларида ҳам ибораларга бой асарлар кўплаб топилади. Мазкур ибораларни ўрганиш жажжи болакайларнинг тил бойлигини оширади. Бошланғич таълим ёшидаги болаларнинг тафаккури образли бўлиб, дарсликда келтирилган ибораларни болалар ҳар доим ҳам тўлиқ тушуниб етишмас экан. Ваҳоланки, болажонлар оила муҳитида, боғчада муносабатларда ибораларга қисман дуч келишаркан. Бу ҳолатда улар иборалар ҳақида тушунчага эга бўлмай, ўзлари ҳам билиб-билмай ноўрин ишлатишга одатланаркан. Катталардан эшитган ибораларни ноўрин ишлатиш оқибатида сўзлашув жараёнининг бачканалашувига олиб келиши мумкин. Вақт ўтган сари улардаги ушбу одат сақланиб қолади ва тилимизнинг обрўсизланишига олиб келади.

Ҳозирда ёшлар нутқ маданиятида учраётган нуқсонлар, тил бойлигининг саёзлиги бунга мисол бўлади.

 Юқорида келтирилган муаммоларни бартараф этиш, энг аввало, бошланғич таълим ўқитувчисидан юксак масъулият талаб этади. Ўқув материалларида келтирилган иборалар билан ўқувчиларни тўлиқ таништириш, маъносини тушунтириб бериш ва ишлатилиш ўринларини ўргатиш асосий масаладир.

Жумладан, умумтаълим мактабларининг 4-синфлар учун Ўқиш китобида “Димоғларни чоғ этар Унинг шодон навоси”, “Бу йил саксонга тўлади, умр оқар дарё, кўз очиб юмгунча, шу ёшга етиб қолибди”, “Айниқса расм дарсини жини суймайди”, “Кўнглимга оғир тегди” каби иборалар кузатамиз. 3-синф Ўқиш китобида эса, “Юрт шаънини кўтарди тик”, “Кетказма лафз бурдингни, Олдирмагин ошингни”, “Кампирнинг фиғони фалакка чиқибди”; 1-синф Она тили дарслигида “Ҳеч гапимга кримасдинг”, “Бир зумда тил топишди” сингари ибораларни учратамиз. Бир қараганда оддий туюладиган иборалар мазмунини жажжи ўқувчилар тўлиқ англаб етмасликлари аниқ. Бошланғич таълим ўқитувчиси ҳар бир иборани ўқувчи тушунадиган тилда таҳлил этиши, унинг маъноларини кенг шарҳлаши даркор. Масалан, юзига оёқ босмоқ – ҳурматсизлик қилиш, бемаслаҳат иш тутиш, маъносида.

Шунингдек, “Боши қотди” – узоқ ўйлаб ҳам аниқ бир фикрга кела олмаслик. Синоними – ўйлаб-ўйлаб, ўйига етолмаслик.

Ўқувчиларнинг нутқини оширишда иборалар муҳим аҳамият касб этар экан, уларнинг луғат бойлигида ибораларнинг мавжудлиги, аниқроғи, кўплиги уларнинг оғзаки нутқининг таъсирчанлигини оширади. Кўпроқ ибораларнинг мазмунини билган ва уларни ўз ўрнида ишлата олган болалар чиройли гапира олиш имкониятига эгадир. Бунга эришиш учун педагог эътибор бериши зарур жиҳатларга тўхталсак:

– мавжуд иборани ажратиб олиш;

– ибора мазмунини очиб бериш, унинг қўлланилиш мақсади ва ишлатилиш ўрнини тушунтириш;

– махсус ибораларни қайд этиб бориш мақсадида луғат дафтари тутиш ва ибора мазмунини ёздириб бориш;

– ўқувчиларда ибора қўлланган гапларни тузишга ўргатиб бориш;

Агар ўқитувчи бошланғич синфларда ибораларни босқичма-босқич ўргатиб бориш кўникмасини шакллантирса, ўқувчиларни мустақил иборалар иштирокида мустақил гап тузишга одатлантириб борса, энг асосийси, кўзланган мақсадга эришишнинг муҳим шарти – машғулотни замонавий педагогик технологиялар асосида, ўйинлар воситасида ташкиллаштириши кутилган натижани беради.

Унутманг, фаол ўқувчиларни рағбатлантириб бориш – масаланинг муҳим шартидир. 

 

Наргиза АЛИМОВА

Арнасой тумани 20-сонли умумтаълим

мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар