Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ЎЗБЕК ТИЛИНИ ЎРГАНИШ ҚАЙ ДАРАЖАДА МУҲИМ?

ЎЗБЕК ТИЛИНИ ЎРГАНИШ ҚАЙ ДАРАЖАДА МУҲИМ?

20 май 2022 йил
294
0

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар, хусусан, умумтаълим мактаби ўқувчиларининг чет тилларини ўзлаштиришга бўлган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Ҳозирги замон мутахассиси чуқур салоҳият соҳиби бўлиши баробарида бир неча чет тилини яхши ўзлаштирган бўлиши, ўз навбатида, ўзбек (давлат) тилини мукаммал билиши шарт. Давлат тилининг сифатли ўқитилиши ўқувчи фанни чуқур ўзлаштиришида дарс-машғулотлар жараёнида янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

Тан олиш керак, авваллари рус тилида таълим олиб бориладиган мактабларда ўқувчилар учун ўзбек тилини ўрганиш жиддий муаммо эди. Сабаби, ўзбек тили дарсликларида мавзулар кетма-кетлиги мукаммал бўлмай, қўлланмаларнинг дизайни талаб даражасида эмасди. Дарсликларда мавзуга доир фотолар ва чизилган расмларнинг бир саҳифада қўлланиши, навбатдаги хатоликлардан бири эди.

Шукурки, сўнгги йилларда таълим сифатини ошириш мақсадида мактаб дарсликлари қайта ислоҳ қилина бошланди. Рус тилида ўқитиладиган мактабларда ўзбек тилини ўқитиш соатларини 35 фоизга – ҳафталик 20 соатдан 27 соатга оширилиши, фикримиз далилидир. Бошқа тилда дарс бериладиган мактабларда ўзбек тилини ўқитиш методикаларини яхшилаш ҳамда айнан шу йўналишда ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш масаласи галдаги вазифа сифатида белгиланди ва кутилган самарага эришилди.

Ҳар қайси фаннинг қай даражада ўзлаштирилиши педагог маҳоратига боғлиқ. Ўқитувчи ўз фани бўйича чуқур билимга эга бўлиши баробарида ўзига хос дарс бериш услубига эга бўлсагина, ўқувчилари юқори натижаларга эришади. Таклифим, бошланғич таълим ўзбек тили дарсликларида мавзуларда фойдаланиладиган расмлар учун республикамиздаги моҳир рассомлар ўртасида танлов эълон қилиниши, матнларни имкон қадар жўн, ўқувчи учун осон ва тушунарли тарзда тузилиши ва албатта нашриётларда дарслик муҳаррирлигига (айнан ўзбек тили дарсликлари учун!) кўп йиллик тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш даркор. Шу билан бирга, мазкур фан ўқитувчилари учун ўқув қўлланмаларини кўпайтириш, энг илғор тажрибаларни мамлакат миқёсида оммалаштириш айни муддаодир. Зеро, келажак ворисларининг юксак салоҳияти сизу биз берган таълим ва тарбия сифатига боғлиқдир!

Раъно ЮСУПОВА,

Юнусобод туманидаги 302-умумтаълим

мактабининг Ўзбек тили фани ўқитувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар