Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Бобур МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Бобур МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

11 май 2022 йил
376
0

2022 йил 16 май куни соат 9-00 да Арнасой тумани Бобур МФЙдаги туман Маданият бўлими биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Бобур МФЙ раислигига 2 нафар номзод кўрсатилган.

Парманов Идрисқул Ўскановичнинг

таржимаи ҳоли

      Парманов Идрисқул Ўсканович 1962 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги товаршунос. Оилали,4 нафар фарзанди бор. 1987 йилда Жиззах вилояти “Матлуботсавдо” ташкилоти мутахассиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Маҳалла тизимида 10 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой тумани “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида 35 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

       Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият.

       Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

      Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

      Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

      Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

      Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман. 

Исроилов Зокир Пардабоевичнинг

таржимаи ҳоли

      Исроилов Зокир Пардабоевич 1979 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ветеринария врачи, молиячи. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2000 йилда Бахмал тумани ветеринария бўлими эпизатолог врачи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Иқтисодиёт тизимида 18 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

     Ҳозирги кунда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Арнасой тумани маркази директори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида 18 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

      Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

      Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

      Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

      Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

      Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар