Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 3-сектор томонидан сайёр қабул ўтказилди

Арнасой тумани 3-сектор томонидан сайёр қабул ўтказилди

10 январь 2022 йил
358
0

Ёшларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида Арнасой туман 3-сектор худуди бўлган О.Водий МФЙ 1-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида сайёр қабул ўтказилди. 

Мазкур сайёр қабулда Арнасой туман 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи майор Отабек Тошмуратов, Арасой туман ҳокими ўринбосари Насиба Эргашева, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари, аҳоли  ва ёшлар иштирок этди.

Қабулда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, банк кредити олиб бериш, экин экиш учун ер ажратиш каби жами 9 мурожаатлар келиб тушган бўлса 2 таси жойида ҳал этилди. Узоқ вақт талаб этадиган 7 та мурожаат ижроси назоратга олинди. 

Шунингдек аҳоли ўртасида ўтказилган сайёр қабулда ҳам уй-жой олиш, тадбиркорлик қилиш учун банк кредити, экин экиш учун ер ажратиш каби жами 17 мурожаатлар келиб тушган бўлса 3 таси жойида ҳал этилди. Узоқ муддат талаб этиладиган 14 та мурожаатлар ижроси назоратга олинди. 

  

Анасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар