Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик тадбиркор аёл Рашида Ёдгорова фермасига пресс-тур уюштирилди

Арнасойлик тадбиркор аёл Рашида Ёдгорова фермасига пресс-тур уюштирилди

20 декабрь 2021 йил
189
0

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Арнасой туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши биргаликда ёшлар ва ОАВ вакиллари учун Арнасойлик тадбиркор аёл Рашида Ёдгорова фермасига пресс-тур уюштирди.

Мазкур пресс-турда фермада боқилаётган зотли чорва молларининг боқиш усуллари ва тадбиркорликнинг сир-асрорлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. 

Пресс-тур иштирокчилари иш жараёнини катта қизиқиш билан кузатишди. Ҳар бир керакли маълумотни ён дафтарига муҳрладилар. 

Қайд этиш жоиз, ҳозирги кунда давлатимизда чорвачилик тармоғига қаратилаётган улкан эътибор сабабли шу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш яхши йўлга қўйилмоқда. Давлат раҳбари томонидан ҳам қарорлар қабул қилиниб, унинг ижроси таъминланмоқда. 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар