slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

АРНАСОЙДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

11 август 2024 йил
29
0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан бугун Арнасой тумани конференциялар залида тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими Одил Мусанов Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни байрами муносабати билан бир қатор соҳа ҳодимларини табриклаб ўтди.

Шунингдек, туманимиз улкан қурилиш ва бунёдкорлик маконига, қурилиш соҳаси туманимиз иқтисодиётининг таянч тармоқларидан бирига айлангани алоҳида қайд этиб ўтди.

Шу билан бирга, соҳа олдида катта вазифалар тургани таъкидланди. Уларни адо этишда катта билим ва тажрибага эга бўлган ишчи ва қурувчи, меъмор ва муҳандислар, олим ва мутахассислар янада жонбозлик кўрсатиб, қурилиш соҳаси равнақини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.

Тадбир сўнгида 16 нафар соҳа ҳодимларига байрам муносабати билан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар берилди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар