slot gacor
slot gacor
 Арнасойда “Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Арнасойда “Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

01 июль 2024 йил
38
0

Арнасой туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашни кучайтириш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ўрганишлар доирасида Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ва Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Арнасой тумани сектор раҳбарлари ҳамда “маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-семинарлар бўлиб ўтди.

Дастлаб семинарни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов очиб берди ва Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Ҳамид Ҳасанов, Давлат бошқаруви  академияси проректори Алишер Умаровлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Арнасой тумани ҳокимлигида ташкил этилган ўқув-семинар давомида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашни кучайтириш борасида масалалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Давлат бошқаруви академияси проректори Алишер Умаров ва Давлат бошқаруви академияси ўқитувчи, профессорлари туманнинг Ғолиблар МФЙдаги еттилик фаолияти билан яқиндан танишди.

 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар