Арнасой тумани 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳодимлари томонидан саҳнавий концерт дастурлари ўтказилди
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида 15-апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” этиб белгиланиши соҳанинг барча вакиллари томонидан беқиёс хурсандчилик билан кутиб олинди.
Мазкур сана муносабати билан Арнасой тумани 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳодимлари томонидан аҳоли ўртасида ижодий намойиш ва театрлаштирилган концерт дастурлари кенг омма эътиборига ҳавола этилди.
Нафақат ҳар бир хонадонга, балки, ҳар бир кўнгилга маданий руҳият олиб кирувчи соҳа вакиллари бугун ўз саҳнавий чиқишлари орқали дилларга хурсандчилик улашди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)