Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ёш тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Ёш тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

16 январь 2024 йил
53
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 20 январ куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон-2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан 2023-2024 йиллар давомида мактаб ўқувчиларини тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларни таниқли тадбиркорлар билан учрашувини ташкил этиш мақсадида Арнасой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлар иштирокида "Ёш тадбиркорлар форуми" ўтказилди.

Ёшларнинг изланиш ва таклифлари тадбирда иштирок этган ташкилот-корхоналар раҳбарлари, тижорат банклари, сармоядор тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, 2023 йил давомида Ғ.Ғулом МФЙда 121 нафар фуқароларга 2 млрд 652 млн 360 минг сўм миқдорда имтиёзли кредитлар эвазига 7 нафар фуқаролар асаларичилик, 4 нафари ишлаб чиқариш, 56 нафари қишлоқ хўжалиги техникалари, 7 нафари паррандачилик, 29 нафари тикувчилик, 11 нафари хизмат кўрсатиш, 12 нафари иссиқхоналар барпо этилди.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар