slot gacor
slot gacor
 Анасойда иҳота дарахтзорларини барпо этиш борасида семинар ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Анасойда иҳота дарахтзорларини барпо этиш борасида семинар ўтказилди

Анасойда иҳота дарахтзорларини барпо этиш борасида семинар ўтказилди

15 январь 2024 йил
106
0

Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланишни янада такомиллаштириш юртимизда павловния ва бошқа тез ўсувчи дарахтлар плантацияларини ташкил этиш, дарахтларнинг ёғочлилик жиҳатдан маҳсулдорлигини ошириш, иҳота дарахтзорларни барпо этиш ва экологик муҳитни яхшилаш борасида жойларда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Арнасой тумани ҳокимлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Ўрмон хўжалиги агентлиги қошидаги Фориш давлат ўрмон хўжалиги ҳамкорлигида иҳота дарахтзорларни барпо этиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Мазкур семинар Арнасой тумани Мустақиллик СИУдаги “Жўрабек Сариев” фермер хўжалигида бўлиб, унда малакали мутахассислар томонидан иҳота дарахтзорларини барпо этиш яъни дала четларига тут кўчатларини экиш, суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши туриши борасида тавсиялар бериб ўтилди.

Шундан сўнг Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида Фориш давлат ўрмон хўжалиги директори Сардор  Турсунбаев ҳамда Мустақиллик СИУдаги фермер хўжалик раҳбарлари биргаликда 6 минг дона тут кўчатлари дала четларига экилди. 

Ўтган 2023 йил давомида Фориш давлат ўрмон хўжалиги томонидан Арнасой тумани фермер хўжаликларидаги дала четларининг қарийб 40 гектар майдонига 80 минг дона тут кўчатлари экилган бўлса, жорий йил боҳорги мавсумда 20 гектар майдонга 40 минг дона кузги мавсумда 20 гектар майдонга эса 40 минг дона тут кўчатларини экиш режалаштирилган.

Албатта дала четларига иҳота дарахтзорларини барпо этишда асосийси тупроқни эрозиядан ҳимоялайди ва экинларнининг ҳосилдорлигига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Шундай экан бу каби дала четларига тут кўчатларни экиш нафақат иқлим шароитининг яхшиланишига хизмат қилибгина қолмай, балки деҳқонларнинг ердан унумли фойдаланишга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши таъбиийдир.

Шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳаси мамлакатнинг катта бойлик ресурсларидан бири бўлганлиги боис, Арнасой туманидаги 159 гектарлик ўрмон хўжалигидаги 60 миндан ортиқ қайроғоч, жийда, терак, тол каби 7 турдаги дарахтлар бугунги кунда экалогиянинг яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Ушбу ўрмон хўжалигининг бўш турган ер майдонларига эса баҳор ва кузги мавсумларда турли манзарали кўчатларни экиш ҳам режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўрмон фонди ерларида яшил ҳудудларнинг барпо қилиниши тупроқ сифатини яхшилаб, чўлланишнинг олдини олиш ва ҳатто бу жараённи ортга қайтаришга ёрдам беради. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар