slot gacor
slot gacor
 Қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан семинар ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан семинар ўтказилди

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан семинар ўтказилди

08 декабрь 2023 йил
99
0

Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш борасида Арнасой тумани Кўп тармоқли Марказий поликлиникасида ташкилот ва корхоналарнинг раҳбар ҳодимлари ўртасида семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов ва қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Адилов ҳамда умумтаълим мактабларининг хўжалик ишлари бўйича мудирлари иштирок этишди.

Жорий йилда ҳам ўтган йилгидек қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши кузатилаётганлиги сабабли барча ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари яна бир бор кўздан кечириш ва қаерда муаммо аниқланса дарҳол штаб билан боғланган ҳолда уларни бартараф этиш чораларини кўриш лозимлиги қайт этилди.

Бу борада семинар иштирокчиларига Арнасой тумани Кўп тармоқли Марказий поликлиникасида кўмир ёқилғисига мослаштирилган қозонхоналарнинг ишлаш жараёнлари таништириб ўтилди.

Арнасой тумани ҳокимлигида штаб ташкил қилинганлиги ва иссиқлик тизими билан бўлган ҳар қандай муаммолар тезкорлик билан штабга етказишили лозимлиги ҳам йиғилганларга қайт этиб ўтилди.

Арнасой туманида 16 та ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинган бўлиб, қиш мавсумининг дастлабки кунидан бошлаб соҳа ходимлари томонидан иссиқ тизими самарали йўлга қўйилмоқда. 

Туман раҳбари томонидан аҳоли осойишталиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш, мавсумни беталофат ўтказишга қаратилган режали чора-тадбирлардан келиб чиқиб, ўтган йили дуч келинган баъзи муаммолар бўйича ҳозирдан назоратни кучайтириш, эскирган электр тармоқларини янгилаш, аҳоли томонидан газ, сув, кўмир таъминотидаги келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш, бу бўйича ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйлардаги ҳолатларни яхшилашга ҳам асосий эътиборни қаратиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Туман ишчи гуруҳи билан биргаликда, ҳар бир секторлар кесимида ташкиллаштирилган ишчи гуруҳларга ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилиб, уларни ўз вақтида бажаришда шахсий масъулликни ошириш бўйича уқтириб ўтилди.  

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар