slot gacor
slot gacor
 Макроиқтисодий кўрсаткичлар » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Макроиқтисодий кўрсаткичлар

Макроиқтисодий кўрсаткичлар

24 ноябрь 2023 йил
182
0

 

Макроиқтисодий кўрсаткичлар

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848 - сонли Фармони 2016 йил  5 октябрда қабул қилинди, мазкур фармон ижроси юзасидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида ҳукуматимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

  Натижада бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим рол ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Арнасой туманида

Хизматлар соҳаси


  Арнасой туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2023 йил январ-сентябр ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 114,7 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,7 фоизни ташкил этди.

Арнасой туман статистика бўлими бошлиғи                               

З.Рискулов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар