Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ИИБ ходимлари ўқув семинар машғулотида

Арнасой туман ИИБ ходимлари ўқув семинар машғулотида

30 октябрь 2023 йил
65
0

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди раиси Л.Обидов томонидан жорий йилнинг 28октябрь куни туман Ички ишлар бўлими ходимлари биланЎзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинар машғулотида туман судининг раиси Л.Обидов ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, медиация, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилганлиги борасида таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга судларда ишнинг ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш имкониятининг йўқолишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари кўпайишига сабаб бўлаётганлиги, бундан ташқари узил-кесил қарор қабул қилишда суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини уч босқичли тизим воситасида текшириш имкониятлари чекланганлиги сабаби мазкур тизимни ўрта бўғиннинг — вилоят судларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали такомиллаштириш зарурлигидан далолат бераётганлиги ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди. 

Лазизбек ОБИДОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар