slot gacor
slot gacor
 пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш онлайн амалга оширилади » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш онлайн амалга оширилади

пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш онлайн амалга оширилади

17 декабрь 2023 йил
144
0

Фуқароларга пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳамда пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (онлайн) амалга оширилади.
Фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган тақдирда, масъул ходим ариза берувчи номидан тегишли сўровнома шаклини тўлдиради ва фуқаро тўлдирилган сўровномани тўғрилигини текшириб тасдиқлаб беради.
Шундан сўнг, Давлат хизматлари маркази масъул ходими сўровномани Пенсия жамғармасига электрон шаклди юборади. Пенсия жамғармаси сўровномага зудлик билан QR-кодли маълумотномани шакллантириб Давлат хизматлари марказига юборади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома олингандан сўнг 5 дақиқа ичида ариза берувчига маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.

Фуқаро ушбу сўровномани ЯИДХП орқали олишни хоҳлаганда барча жараён онлайн амалга оширилади.

Давлат хизматидан фойдаланиш мутлақо бепул амалга оширилади.

Арнасой тумани Пенсия жамғармаси бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар