slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Бобур МФЙда пенсия ва болалар нафақаларини тайинлаш борасида фуқароларга тушунчалар берилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Бобур МФЙда пенсия ва болалар нафақаларини тайинлаш борасида фуқароларга тушунчалар берилди

Арнасой тумани Бобур МФЙда пенсия ва болалар нафақаларини тайинлаш борасида фуқароларга тушунчалар берилди

08 май 2022 йил
276
0

Арнасой тумани Бобур МФЙда пенсия ва болалар нафақаларини тайинлаш борасида туман пенсия жамғармаси томонидан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув аввалида Арнасой туман Пенсия жамғармаси ходимлари мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан аҳоли ўртасида пенсия ва нафақалар бўйича қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Шундан сўнг 2020 4 август куни “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг қабул қилиниши ва Қарор билан янгича тартиб-таомилларнинг белгиланиши соҳани ислоҳ қилиш борасидаги муҳим қадам бўлганлиги қайт этилди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 сентябридан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” ахборот тизими воситасида амалга оширилади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” ахборот тизими орқали инсон омилисиз харакатлар амалга оширилиб, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни масаласини кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиби тизимга киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда ҳал этилади. 

Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги аризалар бевосита дастурнинг расмий веб-сайтида ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталида шахсий кабинет орқали электрон аризани тўлдириш билан амалга оширилади. Дастур бўйича барча масъул ташкилотларнинг ўзаро ахборот алмашинуви онлайн тарзда амалга оширилади. Яъники, Оиланинг муҳтожлигини аниқлаш учун зарур бўладиган бошқа маълумотлар (оила аъзолари даромадлари (иш ҳақи, пенсия, стипендия ва бошқа), номида мавжуд кўчмас мол-мулки, автотранспорт воситалари, ишлаганлиги ёки ишсиз бўлганлиги, ишсиз бўлиб меҳнат органларига мурожаат қилганлиги тўғрисида) Ягона реестр орқали солиқ, кадастр, ички ишлар, меҳнат ва бошқа идоралардан автоматик равишда электрон тарзда олинади.

Шунингдек, Қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланди. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади. 

Бундан ташқари, Қарор билан тегишли ташкилотларнинг штат бирликлари мақбуллаштирилиши ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида тасдиқланган штат бирликлари доирасида фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш бўйича шўъбаси ташкил этиш белгиланди.

Таъкидлаш керакки, жорий этилаётган янги тизим, шубҳасиз, кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасини объектив баҳолаш, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашда субъектив ёндашувни бартараф этиш, холислик, шаффофлик ва ижтимоий адолат принципларини таъминлайди, жараённинг очиқ ва ошкора ўтишига хизмат қилади.

Анвар ЭШМАТОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ягона реестр шўба мудири

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар