Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янгибўстон МФЙда пенсия жамғармаси маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказди

Янгибўстон МФЙда пенсия жамғармаси маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказди

13 апрель 2022 йил
377
0

Арнасой туманидаги Янгибўстон маҳалласида туман пенсия жамғармаси томонидан маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Арнасой туман Пенсия жамғармаси ходимлари мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан аҳоли ўртасида пенсия ва нафақалар бўйича қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Жумладан, пенсия ва нафақага оид ҳужжатларни тўғирлаш  билан боғлик масалалар кўтарилди.

Жумладан пенсия ва нафақага оид 2 та мурожаатлар тушган бўлса, шулардан 1 таси жойида ҳал этилди, қолган 1 тасига хуқуқий тушинчалар берилди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сонли қарори ижроси юзасидан тушинчалар берилди.  

Иброҳим БОЙМУРОДОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси етакчи инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар