slot gacor
slot gacor
 Арнасойда бандлик дастурлари ижроси ўрганилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда бандлик дастурлари ижроси ўрганилди

Арнасойда бандлик дастурлари ижроси ўрганилди

29 сентябрь 2023 йил
209
0

Мамлакатимизда аҳоли сони йилдан-йилга ошиб, ҳар йили минглаб ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Ўтган даврда бандлик соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва соҳани тубдан такомиллаштиришга  қаратилган 5 та қонун, 1 та кодекс, 30 га яқин Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Жумладан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун ва янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар тартибга солинган.

Ушбу Қонунлар қабул қилиниши билан республикамизда аҳолига бандлик хизмати кўрсатишнинг янгича усуллари, воситалари ишга тушди. Меҳнат муносабатлари халқаро миқёсда тан олинган, ҳам иш берувчининг ҳам ходимнинг манфаатларига мос келадиган қонунчилик нормалари билан тартибга солинмоқда.

Янгиланган Конституциянинг 43-моддасида давлат ишсизлик билан курашиб, бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтириш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш борасида республика ҳудудларида самарали ишлар амалга оширилмоқда. 

Албатта ушбу масалаларга Олий Мажлиснинг қуйи ва юқори палаталари томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ишчи гуруҳ тузган ҳолда жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда. Мазкур Ишчи гуруҳ аъзолари, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари  У.Ўрозбоев, М.Ходжиматов ҳамда А.Назирқуловлар жорий йилнинг 27-29 август кунлари Арнасой туманида бандлик дастурлари ижроси борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганишди. 

Ўрганиш якунлари Арнасой туманида ўтказилган Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар ҳамда Сенатнинг Бюджет ва иқтисоий ислоҳотлар қўмиталарининг сайёр йиғилишида муҳокама қилинди. Қайд этилдики, Арнасой туманида 2023 йилнинг 8 ойи давомида Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига 157 та иш ўринлари, Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 1369 та иш ўринлари, Қишлоқ хўжалиги йўналишида 7304 та иш ўринлари, Қурилиш ва коммунал соҳасида 138 та иш ўринлари яратилган. Арнасой туманидаги "New east cotton" МЧЖ томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 150 минг доллар бўлиб, бугунги кунда 6 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Туманда 2 та ўқув маскани мавжуд бўлиб О.Водий махалласида 22 нафар хотин қизлар шундан 15 нафари аёллар дафтарига киритилганлар ўқитилмоқда. Чинобод махалласида 21 нафар хотин қизлар шундан 11 нафари аёллар дафтарига киритилганлар ўқитилмоқда.

Шунингдек туманда жорий йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан 2023 йилда 443 га ер майдони 443 нафар фуқароларга тарқатиш орқали аҳоли бандлигини таъминланган.

Аниқланишича инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар ва уларни  фойдаланишга қабул қилиш орқали жами 157 та янги иш ўринлари яратилган,  "CHELEBI TEXTILE" МЧЖ қўшма корхонасида 155 та иш ўрни нафар хотин қизлар бандлиги таминланган.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиши давомида туманда бандлик дастурлари ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилаётганлигига қарамай айрим камчиликлар ҳам учрамоқда. Уларни бартараф этиш борасида депутатлар томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. 

Шунингдек, мазкур масалани Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида алоҳида муҳокама қилиниб, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмат

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар