slot gacor
slot gacor
 Тадбиркор ва аҳоли учрашуви » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тадбиркор ва аҳоли учрашуви

Тадбиркор ва аҳоли учрашуви

25 сентябрь 2023 йил
190
0

Президент ташаббуси амалда

Айни пайтда мамлакатимиз ёшларининг  тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиш ва эътиборини ошириш муҳим аҳамият касб этади.  Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида ташкил этилаётган тадбиркорларнинг ёшлар билан учрашувларида кўплаб саволлар ўз жавобини топмоқда.  

Ана шундай учрашувлардан бири Арнасой туманидаги кўп тармоқли  “TURFA BALIQ” хусусий корхонаси  раҳбари, тадбиркор Адҳам Яшузоқов билан бўлиб ўтди.

Арнасой туман Бўстон маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокимининг инвестициялар саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари в.б Сирожиддин Назаров, Савдо-саноат палатаси туман бўлими раҳбари Улуғбек Бекназаровлар ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этди.  

Очиқ мулоқотда аввалида жорий йил 18 август куни  Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида айтиб ўтган  кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор йўналишлар ва илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида Адҳам Яшузоқов фаолиятининг бошидаги илк қадамлар, эришаётган ютуқлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб берди.

Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда етти хазинанинг бири балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда, – дейди тадбиркор Адҳам Яшузоқов. – ушба соҳада 2019 йилдан бошлаб фаолият олиб бормоқдаман. Бугунги кунда жами 21 нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, шулардан 13 нафари мавсумий ва 8 нафар доимий ишчиларни ташкил қилади.

Шунингдек, хусусий корхонада 1 та МТЗ-80 русумли чопиқ трактори, 1 та “МХ-140” русумли ҳайдов трактори, 2 та тиркама, 1 та ер текислагич, 1 погрусчик, 1 комплект ариқ олувчи ва ёпувчи мослама ҳамда маиший ва сервис хизмат кўрсатувчи дала шийпони ва умумий овқатланиш жойларига эга.

Мазкур ишчи ҳодимлар ва мавжуд техникалар ёрдамида кўп тармоқла “TURFA BALIQ” хусусий корхонаси томонидан 2020 йилда 1.860.112 млн сўм, 2021 йилда 1.858.200 млн сўм, 2022 йилда 1.860.246 млн сўм миқдорда даромад олган.

Мазкур корхона келгусида худудий дастурга асосан 1 суткада 400 кг. гўштни қайта ишлаб, 5 турдаги колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Германияда ишлаб чиқарилаётган “MINEL-M” гўштни қайта ишлаш мини заводини қуриш режалаштирилган.

Тадбиркорлар қанча кўпайса, янги-янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг доимий даромад манбаси пайдо бўлади, халқимизнинг фаровонлиги ошади.  

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар