slot gacor
slot gacor
 Фаол тадбиркорлар аҳоли вакиллари билан учрашмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Фаол тадбиркорлар аҳоли вакиллари билан учрашмоқда

Фаол тадбиркорлар аҳоли вакиллари билан учрашмоқда

08 сентябрь 2023 йил
81
0

Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга яратилаётган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, бизнесда эришаётган амалий натижалари билан туманимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, янги иш ўринлари яратиб, бутун жамиятга наф келтираётган фаол тадбиркорларнинг ҳудудларда аҳоли вакиллари билан учрашувлари ўтказилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири – Арнасой тумандаги Бобур МФЙ ҳудудида ҳам бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибаси, таниқли тадбиркор «Gulmirа Foto» хусусий корхона раҳбари Гулмира Зоидова маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда туман ҳокимининг инвестициялар саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари в.б Сирожиддин Назаров, Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамияти Жиззах вилояти гуруҳи раҳбари Мухаммадали Анорбоев, Савдо-саноат палатаси туман бўлими Улуғбек Бекназаровлар ҳамда тадбиркор ва ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида жорий йил 18 август куни  Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида айтиб ўтган  кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор йўналишлар ва илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорликка қизиқиш билдираётган, эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёшларимизга юртимизда яратилаётган ишбилармонлик муҳити, қулайликлар, улардан самарали фойдаланиш тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Шундан сўнг тадбир давомида кофе-брейк ташкил қилиниб, ҳудудда аҳолига хизматлар кўрсатиш соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалий кўргазмалар ҳам ташкил этилди.

Очиқ мулоқот давомида аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар ҳам  мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда ўрганилиб, уларнинг ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Фаол тадбиркорларнинг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар