slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Маҳалла фуқаролари йиғинлари учун давлат дастури асосида бунёд этилаётган янги маҳалла биноларига пресс-тур » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Маҳалла фуқаролари йиғинлари учун давлат дастури асосида бунёд этилаётган янги маҳалла биноларига пресс-тур

Арнасой тумани Маҳалла фуқаролари йиғинлари учун давлат дастури асосида бунёд этилаётган янги маҳалла биноларига пресс-тур

05 август 2023 йил
102
0

Арнасой туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, ва аҳолини турмуш даражасини яхшилаш билан боғлиқ 11 та МФЙларда  ҳам янги, замонавий маҳалла гузарлари қурилиш таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Жумладан, Арнасой тумани Маҳалла фуқаролари йиғинлари учун давлат дастури асосида бунёд этилаётган янги маҳалла биноларига пресс-тур ташкиллаштирилди.

Прес-тур аввалида 3 сектор ҳудуди “Ғ.Ғулом” маҳалласида янги хизмат биносини қурилиш ишлари амалга оширилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати билан биргаликда маҳалла биноси қурилиш ишлари билан танишди.

Мазкур маҳалла биносини қуришда "Карвон-Сўғдиёна" МЧЖ томонидан қурилиш ишлари белгиланган тартибда олиб борилаётганлиги ҳамда жорий йилнинг сентябр ойига фойдаланишга топширилиши қайд этилди.

Арнасой тумани бўйлаб маҳаллаларда бу каби бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар